Ру Ўз O`z En

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

23 Апрель 2025 54

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Инспекциянинг Навоий вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари яширилмоқда” мазмундаги хабарлар юзасидан “Ўзагроинспексия” Навоий вилояти бошқармасининг расмий муносабати. https://t.me/komporuz/23442 

“Ўзагроинспексия”нинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан 2024 йилда бир нечта вакант лавозимлар учун белгиланган тартибда танловлар эълон қилинган бўлиб, ушбу танловларда 256 нафар номзодлар иштирок этган ва ўрнатилган тартибда ўтказилган танловларда ғолиб деб топилган номзодлар тегишли лавозимларга тайинланган.

Бугунги кунда бошқармада мавжуд 2 та вакант лавозимлар учун танловлар эълон қилинган бўлиб, номзодлар ушбу лавозимлар учун қўйилган малака талаблари билан танишган ҳолда танловларда иштирок этишлари мумкинлиги маълум қилинади.

Text to speech